Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."

Sherzod Nurmatov
9 сен 2025
Ҳакамлик фаолияти бўйича эронлик эксперт Нозар Роднейл қирғизистонлик ҳакам Нурзатбек Абдикадировнинг CAFA Nations Cup-2025 финалидаги қарорларини баҳолади.

"Ҳакам биринчи бўлимда соғлом фикр юритиб, Ария Юсуфини тўғри тарзда майдондан четлатди. Иккинчи бўлимда эса иккита баҳсли вазият юз берди.

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонининг Муҳаммад Канонига нисбатан қўполлиги аниқ кўриниб турибди, эронлик футболчи эса рақиб дарвозабони билан тўқнашувдан олдин қоидани бузмаганди. Ҳакам пенальти белгилаши керак эди, аммо у нима сабабдан фикрини ўзгартиргани менга номаълум".

Ўзбекистонлик ҳимоячи Меҳди Таремига нисбатан содир этилган қўполлик ҳақида мутахассис шундай деди:

"Бу ҳолатда ҳакам ҳимоячига дастлаб сариқ карточка кўрсатиши лозим эди, уни майдондан четлатиш хато қарор эди, бироқ у VAR тизимини кўриб чиққач, ўз қарорини тўғрилади".

Ўзбекистон фойдасига белгиланган пенальти бўйича Роднейл қуйидагича изоҳ берди: 

"Ўрунов жарима майдонига киришидан олдин Таремига нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам ўзбекистонлик қанот ҳужумчиси содир этган қўполликни қайд этиши керак эди. Бироқ ўйин давом эттирилди, кейинги вазиятдаги пенальти эса тўғри белгиланди. Агаси Ўроновга нисбатан қоидабузарлик содир этганди".


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mehrnews