Фабрегас: "Чемпионлар Лигасими ёки бошқами, турнирни 3 очко билан бошлаш доимо ёқимли"

Sherzod Nurmatov
11 сен 2026, 17:55
"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Лейпциг" устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида гапирди.

"Комо" ажойиб ўйин кўрсатди. Бу Чемпионлар Лигасидаги илк баҳсимиз, тарихий оқшом эди. "Лейпциг" тажовузкор тарзда прессинг қилишини билардик, уларнинг ўйинини, майдондаги жойлашувини ўрганишга ва бизга қарши нима қилмоқчи бўлишларини тушунишга ҳаракат қилдик. Баъзи вазиятларда сабр қилишимизга тўғри келди. Айниқса, иккинчи бўлимда "Лейпциг" темпни оширган паллада. Аммо 60-дақиқага келиб кўникиб олдик ва ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйнай бошладик. Айниқса, қарши ҳужумларда.

4:1 ҳисоби нималарга қодир эканимизни кўрсатиб турибди. Чемпионлар Лигасими ёки бошқа мусобақами, турнирни уч очко билан бошлаш доимо ёқимли. Бу биз учун ўтган мавсумда қилинган меҳнатнинг мукофотидир. Бироқ ҳовлиқиб кетмаслик ва ҳушёрликни йўқотмаслик керак", – деди Фабрегас.

Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида "Комо" "Фейеноорд" билан куч синашади (14 октябрь), "Лейпциг" эса ПСВ билан тўқнаш келади (13 октябрь).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›