UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  0 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  1 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  15 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  9

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди Янгиликлар

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди

Миллий жамоа бугун тунда Уругвайга қарши ўйинда иштирок этиш учун Малайзияга йўл олади.

Фабио Каннаваро мазкур баҳсда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Кувайтга қарши йиғиннинг биринчи қисмида иштирок этган бир қатор футболчиларга дам берилиб, янги футболчилар жалб этилди. 

Кувайт билан баҳс учун йиғинга чақирилганлардан Фарруҳ Сайфиев ("Нефтчи"), Одилжон Ҳамробеков ("Трактор", Эрон) ва Аббосбек Файзуллаев ("Истанбул Башакшехир", Туркия), жароҳат туфайли таркибдан тушиб қолган бўлса, Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор"), Умарали Раҳмоналиев ("Сабаҳ", Озарбайжон), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо") ва Рустам Турдимуродов ("Сурхон") мураббийлар қарорига биноан қайдномадан чиқарилди. Янги номлардан Руслан Жиянов ("Навбаҳор") ва Ҳусайн Норчаев ("Насаф") Уругвай билан баҳсга олиб кетилади. 

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Владимир Назаров ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Истиқлол", Эрон), Шерзод Насруллаев ("Насаф"),  Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Дилшод Саитов ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Акмал Мозговой ("Банияс", БАА), Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Ал Батаэҳ", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Банияс", БАА), Жамшид Искандеров ("Нефтчи"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Руслан Жиянов ("Навбаҳор")

Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Элдор Шомуродов ("Истанбул Башакшехир", Туркия), Игорь Сергеев ("Пахтакор")

Эслатиб ўтамиз, ўйин 13 октябрь куни Малакка шаҳридаги "Ҳанг Жебат" стадионида Тошкент вақти билан соат 17:45 да старт олади.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика