

Ҳар бир жамоанинг рақиблари компьютерлаштирилган қуръа орқали аниқланди. Мусобақада жами 36 та клуб иштирок этади. Уларнинг барчаси ўз рейтингига кўра тўртта саватчага (ҳар бирида тўққизтадан жамоа) тақсимланди. Умумий босқичда ҳар бир жамоа саккизта ўйин ўтказади (тўрттаси ўз майдонида, тўрттаси меҳмонда).
2026/2027 йилги мавсум Европа Лигаси умумий босқичи қуръа натижалари:








Европа Лигасининг амалдаги ғолиби Англиянинг "Астон Вилла" клуби ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида бирмингемликлар Германиянинг "Фрайбург" клубини мағлуб этишган эди. Финал учрашувидаги якуний ҳисоб — 3:0.
Шунингдек, Конференциялар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичига қуръа ташлаш маросими якунланди. Рақиблар Монакода бўлиб ўтган компьютерлаштирилган қуръа ёрдамида аниқланди. Клублар рейтинг бўйича олтита саватчага (ҳар бирида олтитадан жамоа) тақсимланди. Умумий босқичда ҳар бир жамоа олтита ўйин ўтказади (учтаси ўз майдонида, учтаси меҳмонда).
Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов тўп тепадиган “Лугано” жамоаси умумий босқичда “Црвена Звезда” (Сербия), “Копенгаген” (Дания), “Сент-Трюйден” (Бельгия), “Хетафе” (Испания), "Каунo Жальгирис" (Литва) ва “Яблонец” (Чехия) билан баҳс юритадиган бўлди.







УЕФА Конференциялар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳал қилувчи ўйинда "Райо Вальекано"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган "Кристал Пэлас" ҳисобланади. Бунгача мазкур совринни "Рома", "Вест Хэм Юнайтед", "Олимпиакос" ва "Челси" клублари ҳам қўлга киритган эди.
Конференциялар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми финали 2 июнь куни Истанбулдаги "Бешиктош" стадионида бўлиб ўтади.



