"Астон Вилла" бош мураббийи Эмери: "АПЛ — бизнинг энг устувор вазифамиз, Европа Лигаси иккинчи ўринда"

Sherzod Nurmatov
21 апр 2026, 11:30
"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг бу мавсумдаги асосий мақсадлари ҳақида гапирди.

"Сўнгги иккита Премьер-лига ўйинимизда биз "Вест Хэм" ва "Сандерленд"ни мағлуб этдик. Мана бу тўғри йўналиш. Премьер-лига — бизнинг энг устувор вазифамиз, Европа Лигаси иккинчи ўринда туради.

Европа Лигасида "Лилль" ва "Болонья"га қарши ажойиб ўйинлар ўтказдик. Ўзимизга бўлган ишончимиз қайтмоқда ва ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз", – деди Эмери.

"Астон Вилла" АПЛ жадвалида 58 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Бирмингем клуби Европа Лигаси ярим финалига йўл олди ва у ерда "Ноттингем Форест" билан тўқнаш келади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: avfc.co.uk