UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  0 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  2 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  3 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  4 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  23

«Эшитдик-да»: «Насаф»да байрам кайфиятидан асар ҳам йўқ — Маошлар, мукофот пуллари ва медаллар ҳам топширилмаган Янгиликлар

«Эшитдик-да»: «Насаф»да байрам кайфиятидан асар ҳам йўқ — Маошлар, мукофот пуллари ва медаллар ҳам топширилмаган

Теглар :  Насаф
Жорий мавсум Суперлигадаги энг ёш жамоа бўлган «Насаф» мусобақанинг кумуш медалларини қўлга киритди.

Жамоа ўз олдига қўйилган вазифани аъло тарзда уддалаганига қарамасдан, раҳбарият тарафдан муносиб тақдирлинмаган. «championat.asia» маълумотига кўра, жамоа аъзоларига клуб 3 ойлик маош, 7та ғалабали ўйиндаги мукофот пуллари ва кумуш медални қўлга киритгани учун ҳеч қандай бонуслар берилмаган. Яъни клуб айни пайтда футболчилар 3 ойлик маош, 7та мукофот пуллари ва бажарилган вазифа учун ваъда қилинган қўшимча бонусларни олмаган.

Устига-устак «Насаф» ПФЛ тайёрлаб қўйган кумуш медалларини ҳам олиб кетмаган ва янги йил олдидан тақдирлаш маросими ҳам ўтказгани йўқ.

Бу ҳақда «Насаф» футболчилари ҳам сайтимизга маълум қилишди.

Жамоа футболчилари ва бошқалар раҳбарият томонидан бундай эътиборсизликдан жуда ранжишган. Улар ўзларини кумуш медалларини қўлга киритгандек эмас, балки қуйи лигага тушиб кетган жамоадек ҳис этишмоқда.

«Насаф» раҳбарияти эса қатор қўнғироқларни жавобсиз қолдирмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев йил аввалида «Насаф» жамоаси билан учрашган ва клуб олдига совринли ўринларни эгаллашни вазифа қилиб қўйганди. Мавсум ўртасида эса клуб билан учрашиб, барча шароитлар яратилиши ва келаси мавсум учун шартномаси тугаётган футболчилар билан шартнома узайтириш масаласи ҳал этилиши, клубнинг молиявий аҳволи яхшиланишини маълум қилганди.

Айни пайтга қадар «Насаф» ҳеч бир футболчи билан шартномани узайтирмаган ва аксинча, қарздорликлар ҳам узилмаган. Зойир Мирзаев фақатгина «Насаф»ни кумуш медалларини қўлга киритгани билан табриклаш билан кифояланди.

Ҳозирги кунда «Насаф»нинг кўплаб футболчилари мавжуд шароитдан норози ва кетиш кайфиятида.

«Насаф» бош менедери Сергей Кучеренко эса биздаги маълумотларга кўра ўз юртига жўнаб кетган ва футболчиларга ваъда қилинган пулларни тўланишини таъминлай олганича йўқ.

Рейтинг: -99   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика