Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
11 янв 08:32
Янгиликлар
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Эронга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Эронга қарши очиқ футбол кўрсатиш қийин эди. Рақиб таркибида жисмоний жиҳатдан кучли футболчилар етарли бўлгани учун биз шунга мос режа тузиб чиқдик. Бундан ташқари, тактик жиҳатдан ҳам аниқ ишланган режаларимиз бор эди. Биз асосан узун узатмалар орқали ҳужумларни ташкил қилишга уриндик. Сабаби яқин масофага пас ўйнаб, рақибга прессинг қилиш хавфли эди. Бугун рақиб ҳимояси анча тепада ўйнади. Биринчи 45 дақиқаликда бир нечта яхши ҳужумлар ташкил қилдик.
Рақибдан қўрқиб ўйнамадик. Шунчаки биз тартибли футбол ўйнашга интиляпмиз. Эрондек кучли рақиблар билан ўйнаб, янада шаклланамиз", - деди Ҳайдаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар