UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  0 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   4 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  3 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  32 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  18 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  4 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  33 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  3 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  4 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  4 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  8

Эрон бош мураббийи: "Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Парвоз билан боғлиқ муаммолар бизга ҳам қийинчилик туғдирмоқда" Янгиликлар

Эрон бош мураббийи: "Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Парвоз билан боғлиқ муаммолар бизга ҳам қийинчилик туғдирмоқда"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳозир мени ташвишга солаётган нарса жамоанинг тикланиши ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳисобланади. Афсуски, футболчилардан бирини йўқотдик. Саид Меҳри мушаклари зўриқиши туфайли жароҳат олган ва бунга тўғри йўлга қўйилмаган парвозлар сабаб бўлган. Биз сўнгги сафаримиз давомида қийинчиликларга дуч келдик ва бундан бироз ранжидик. Терма жамоанинг қадр-қиммати, шахсияти бундан баланд. Хитойдан келган сайёҳ бизни кўриб, “Мамлакат терма жамоаси шу тариқа парвоз қилиши керакми?” деди. Умид қиламанки, раҳбарият учинчи саралаш босқичида терма жамоа ҳақида ўйлашади, чунки футбол одамларга завф бағишлайди. Одамлар бу муаммолар учун бизни айблашга ҳақли.

Расмийлардан терма жамоанинг учинчи саралаш босқичи ҳақида ўйлашларини истайман, чунки футболчилар чиндан ҳам астойдил меҳнат қилишяпти, йигитлар кўп куч сарфламоқда ва мен уларнинг ҳар бирига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бўлажак ўйин ҳақида шуни айтишим керакки, Ўзбекистон Осиёнинг кучли кучларидан бири саналади. Ҳозирда мамлакатлар футболи бир-бирига яқинлашди. Ўзбекистон расмийлари бир неча йиллардан бери сармоя киритиб, ўзининг асосий терма жамоаларига ёрдам бермоқда. Улар яхшиланишди ва бизни қийин ўйин кутиб турибди.  Умид қиламанки, уч очко қўлга киритамиз. Биз яхши натижаларга эришдик ҳамда кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилдик. Раҳбарлар кейинги босқич ҳақида ўйлаб кўришлари керак, чунки буёғига қийин бўлади. Рақиб жамоани тўлиқ таҳлил қилдик ва тактика ишлаб чиқдик. Буни майдонда амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Муносиб ўйин билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", — деди эронлик мутахассис.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика