

Шу тариқа, Англия барча саралаш ўйинларида гол ўтказмасдан, Югославия терма жамоасининг 1954 йилги Жаҳон чемпионати саралашидаги рекордини янгилади. Бу ҳақда Opta ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Томас Тухель шогирдлари саралаш босқичида Албания (2:0, 2:0), Латвия (3:0, 5:0), Андорра (1:0, 2:0) ва Сербия (5:0, 2:0) терма жамоаларини мағлуб этди.
1954 йилги жаҳон чемпионати саралашида Югославия Греция (1:0, 1:0) ва Исроил (1:0, 1:0) билан бир гуруҳда ўйнаган. ЖЧ-1954 да эса Болқон жамоаси чорак финалгача чиқиб, у ерда якунда ғолиб бўлган Ғарбий Германияга (0:2) мағлуб бўлганди.



