UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Эрматов тўртинчи марта клублар ўртасидаги ЖЧ финалида ишлайди Янгиликлар

Эрматов тўртинчи марта клублар ўртасидаги ЖЧ финалида ишлайди

Эртага, 16 декабрь куни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Бразилиянинг "Гремио" ва Испаниянинг "Реал Мадрид" клублари тўқнаш келишади. ФИФА бу ўйинга ҳакамларни тайинлади.

Унга кўра мексикалик Сезар Рамос бошчилигидаги ҳакамлар ҳал қилувчи баҳсда ишлашади. Қанотларда Марвин Торрентера ва Мигель Эрнандез ҳаракат қилишса, захира ҳаками сифатида ўзбекистонлик Равшан Эрматов ишлайди. Яна бир ўзбекистонлик ҳакам Жаҳонгир Саидов ушбу баҳсда видеоассистент бўлади.

Шу тариқа, Эрматов ўз фаолиятида тўртинчи марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида ишлайдиган бўлди.

2008 йил Эквадорнинг "ЛДУ Кито" ва Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги финалда Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида илк бор клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинида ишлаганди.

2009 йилда Аргентинанинг "Эстудиантес" ва Испаниянинг "Барселона" ўртасидаги финалда Эрматов тўртинчи ҳакам бўлган.

2011 йилда Бразилиянинг "Сантос"  ва Испаниянинг "Барселона" клублари ўртасида ўтган баҳсда ҳамюртимиз бош ҳакам вазифасини бажарган.



"Реал Мадрид" (Испания) - "Гремио" (Бразилия)
16 декабрь 2017. Абу-Даби. "Zayed Sports City" стадиони. 22:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Сезар Рамос (Мексика)
Қанот ҳакамлари: Марвин Торрентера ва Мигель Эрнандес (иккиси Мексика)
Захира ҳаками: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Видеоассистент ҳакамлар: Марк Гейгер (АҚШ), Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон), Феликс Цвайер (Германия)

Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика