

"Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам ғалаба қозониш учун етарлича вазиятлар яратдик. Биз бунга лойиқ эдик, деб ҳисоблайман. Рақибга деярли ҳеч нарса қилишга имкон бермадик, шу сабабли ўйинимиздан мамнунман, айниқса ушбу стадионда — бу ерда ўйнаш ҳамиша оғир кечади", — деди Маресканинг сўзларини УЕФА расмий сайти.
Чемпионлар лигасининг 2-турида португалияликлар сафарда "Бетис" билан, англияликлар эса Манчестерда ПСЖ билан куч синашади. Иккала ўйин ҳам 14 октябрь куни бўлиб ўтади.



