Мареска "Манчестер Сити"да мусиқа остидаги машғулотларни йўлга қўйди

Sherzod Nurmatov
8 сен 2026, 15:58
Бош мураббий Энцо Мареска "Манчестер Сити"да қўллаётган мусиқа остидаги машғулотларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапириб берди.

ESPN хабарига кўра, Чемпионлар Лигаси умумий босқичи доирасидаги "Порту"га қарши ўйин олдидан ўтказилган жамоанинг очиқ машғулотида футболчилар мусиқа садолари остида шуғулланишган.

"Бу мен илгари "Лестер"да, кейин "Челси"да қўллаган усулим бўлиб, уни бу ерга ҳам олиб келдим. Ўйлайманки, мусиқа билан ўйинчилар ўзларини бахтлироқ ҳис қилишади ва янада яхшироқ ишлай олишади, бор гап шу. Мусиқани футболчиларнинг ўзлари танлашади. Шахсан мен бошқача мусиқани танлаган бўлардим!", – деди италиялик мутахассис.

"Порту" – "Манчестер Сити" учрашуви бугун, 8 сентябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN