

Жорий ҳафтада Беньямин Шешко оёқ мушакларидаги муаммолар кучайгани сабабли камида январгача майдонга тушмаслиги маълум бўлди.
Натижада "Юнайтед" ўзининг ягона соф марказий ҳужумчисидан маҳрум бўлди, шу сабабли бош мураббий Майкл Кэррик Бриан Мбемо ёки Бруну Фернандешни марказий ҳужумчи сифатида майдонга туширишга мажбур бўлмоқда.
29 ёшли Калверт-Левин ўтган Премьер-лига мавсумида "Лидс" сафида 14 та гол урган бўлса, янги мавсумда аллақачон 4 та голга муаллифлик қилди ва шу туфайли яна Англия терма жамоасига чақирила бошлади.
Калверт-Льюиннинг шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган ва "Лидс" эркин агент мақомида "Эвертон"дан ўтганидан буён барча турнирларда 49 та ўйинда 20 та гол урган ўз тўпурари билан хайрлашишдан умуман манфаатдор эмас.



