UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  1 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  1 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  1 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  4 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  65 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  4 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1

EPL Manager: Премьер-лига 7-турининг шарҳи Янгиликлар

EPL Manager: Премьер-лига 7-турининг шарҳи

Ўтган ҳафта охирида Англия Премьер-лигасининг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Тур "Тоттенхэм" - "Хаддерсфилд" учрашуви билан бошланди. Лига дебютанти мавсумни яхши бошлаган бўлсада, йирик мағлубиятдан қутила олмади. 23-дақиқада ҳисоб йириклашиб кетди. Гарри Кейн 9-дақиқада ҳисобни очди. Етти дақиқа ўтиб "шпорлар" Дэвиснинг зарбасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтиришди.Биринчи бўлим ўртасида Кейн яна гол уриб, ҳисобни йириклаштирди. Тўртинчи гол 90-дақиқада Мусса Сиссоко томонидан урилди.


"Сток Сити" ва "Саутгемптон" ўртасидаги ўйинда мезбонларнинг омади чопди. Марк Хьюз жамоаси мавсумни яхши бошлай олмади ва уларга ғалаба жуда муҳим эди. 40-дақиқада мезбонлар Диуфнинг голи билан ҳисобни очишди, аммо "авлиёлар" 75-дақиқада Йошиданинг голи ёрдамида ҳисобни тенглаштиришди. Ўн дақиқа ўтиб Питер Крауч ўйинга нуқта қўйди. Ғалаба "Сток"ни турнир жадвалида 13-ўринга олиб чиқди. "Саутгемптон" бир поғона тепада.

"Вест Бромвич" ҳамда "Уотфорд" ўртасидаги учрашув драматик кўриниш олди. Рондон биринчи бўлимнинг 18-дақиқасида ҳисобни очди, 21-дақиқада эса Жонни Эванс ҳисобдаги устунликни оширди, аммо меҳмонлар бу оғир вазиятдан чиқиб кета олишди. Аввалига Дукуре 37-дақиқада ҳисобни қисқартирди, кейин 90-дақиқада Ришарилсон ҳисобни тенглаштирди. 2:2 ҳисобидаги дуранг "Уотфорд"га биринчи ўнликда курашни давом эттириш имкониятини сақлаб қолди.

Чемпионатнинг етакчиларидан бири бўлган "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида аутсайдер "Кристал Пэлас"ни қабул қилди. Лондонликлар ўз бош мураббийини ҳайдаб юборишди, клуб эса мавсум бошидан бери бирорта гол ургани йўқ. Кўпчилик йирик ҳисобдаги ўйин бўлишини кутган эди. Мата 3-дақиқадаёқ ҳисобни очди, кейин 34-дақиқада Феллайни ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Иккинчи бўлимда Феллайни ва Марсьялнинг голлари манкуниналарга навбатдаги йирик ғалабани тақдим этди.

"Борнмут" ва "Лестер Сити" ўртасидаги учрашув голларсиз якунланди. Мезбонлар хавфли зонада, "тулкилар" эса 17-ўринни "Суонси" билан бўлишиб турибди.

"Вест Хэм" - "Суонси Сити" учрашуви мухлисларга бор-йўғи 1та гол тақдим этди. Диафра Саконинг 90-дақиқадаги голи "болғаурарлар"га муҳим 3 очкони тақдим этди.

Шанба кунининг марказий учрашуви "Стэмфорд Бриж"да бўлиб ўтди. "Челси" бу турда "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Кураш ва вазиятларга бой бўлган баҳсда битта гол урилди. "Шаҳарликлар"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне урган гол "Манчестер Сити"га навбатдаги ғалабани қўлга киритишда асосий ролни ўйнади.


Якшанба кунги баҳсларни "Арсенал" - "Брайтон" учрашуви очиб берди. Мавсумни яхши бошлай олмаган "тўпчилар" ўз формасини тиклаб бормоқда. Чемпионат ва Европа лигасидаги ғалабалардан сўнг улар Премьер-лиганинг янги иштирокчисини синовдан ўтказишди. Монреал ва Ивобиларнинг голлари "Арсенал"га навбатдаги 3 очкони олишда ёрдам берди. Венгер жамоаси "Челси"га етиб олди.

"Эвертон" 7-турда "Бёрнли" билан куч синашди. "Ирислар" мавсум бошидан бери мухлисларини хафа қилиб келишмоқда ва бу сафар ҳам рақибга таслим бўлишди. Хенрикнинг ягона голи "Эвертон"ни мағлуб этиш учун етарли бўлди. "Бёрнли" олтинчи ўринга кўтарилди.

Тур "Ньюкасл" ва "Ливерпуль" ўртасидаги учрашув билан якунланди. Юрген Клопп жамаси яна ғалаба қозона олмади. Коутиньо 29-дақиқада ҳисобни очди, Хоселу эса 36-дақиқада мувозанатни тиклади. Бундай ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

7-турнинг энг кўп очко йиққан футболчиси "Тоттенхэм" ҳимоячиси Бен Дэвис (15 очко) бўлди!


Бу турда икки фойдаланувчи энг кўп очко йиғишга муваффақ бўлишди: «manchester» (Ўзбекистон) ва «นายขนมกรุบ» (Таиланд).


Open Championship Asia совринли лигасида рақобат жуда кучли. Вьетнамдан «Giang Giang» жамоаси 304 очко билан биринчи ўринди.

1. «Giang Giang» - 304 очко

2. «Plfc» - 301 очко

3. «zafarirs» - 298 очко

8-10 ўринлардаги жамоалар лига етакчисидан 12 очко орқада.



EPLManager.com сайтига киринг, рўйхатдан ўтинг ва қимматбаҳо совғаларни ютиб олинг!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика