

"Бир неча йил олдин Қатарда бўлгани каби янги бозор пайдо бўлди. Футбол ҳам ҳаёт каби янги имкониятлар беради. Энди Саудия Арабистони чемпионати ҳақида ҳам кўп эшитамиз. Балки бу лига дунёдаги энг яхшиси бўлар", – деди Пирло.
Италиялик мутахассис шу ёзда "Сампдория" бошқарувига келиб, 2025 йил ўрталарига қадар шартнома имзолаганди. Жамоа кейинги мавсумда B Серияда ўйнайди.



