Энцо Мареска "Ман Сити"да Хосеп Гвардиола ўрнини эгаллаши ҳақидаги саволга жавоб берди

12 май 2026, 10:35
"Челси"нинг собиқ бош мураббийи Энцо Мареска ишга қайтиш ва "Манчестер Сити"да ишлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Ҳозир май ойи, миллий чемпионатлар тугаш арафасида. Мен эса дам оляпман ва ўзимни тайёрлашга ҳаракат қиляпман.

— Италияга қайтишни хоҳлармидингиз?

— Мен деярли ҳамма жойда бўлдим. Футболчи сифатида ўзимни тўртта турли мамлакатда яхши ҳис қилганман, мураббий сифатида эса икки-учтада. Англияда энг яхши мослашдим, кейин нима бўлишини кўрамиз.

— Агар "Манчестер Сити"дан қўнғироқ қилсачи?

— Ҳозирги вақтда қайси клуб қўнғироқ қилишидан қатъи назар, ўзингизни тайёр ҳис қилиш муҳим. Яхшиси, яна бир неча ҳафта қолди, кейин нима бўлишини кўрамиз, — деди Мареска Tuttomercatoweb нашрига берган интервьюсида.


Манба: Tuttomercatoweb