"Манчестер Сити"нинг бўлажак мураббийи аллақачон трансферлар устида ишламоқда

Sherzod Nurmatov
21 май 2026, 20:00
"Шаҳарликлар"нинг навбатдаги мураббийи Энцо Мареска лавозимини эгаллашга тайёргарлик кўрмоқда.

Афсонавий Пеп Гвардиола мавсум охирида истеъфога чиқишга қарор қилди ва унинг вориси аллақачон эълон қилинган. Клуб учун янги даврга тайёргарлик эса аллақачон саҳна ортида бошланган.

Дэвид Орнштейннинг хабар бериўича, Мареска расмий тайинланишидан олдин клуб трансфер режалари устида бош қотирмоқда. Ҳозирда у клуб спорт директори Угу Виана билан ҳамкорлик қилмоқда.

Норасмий хабарларга кўра, италиялик мураббийнинг шорт-листида 7 нафар футболчи бор, аммо уларнинг исмлари ошкор қилинмаяпти.

Аввалроқ Мареска "Манчестер Сити" мураббийи лавозимини эгаллаши ва 3 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берган эдик. Барча шартлар келишиб олинган, ҳужжатларга имзо чекилса бас.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/David_Ornstein