Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди

Alisher Ostonov
28 апр 2025, 00:24
Элит ОЧЛ чорак финал доирасидаги "Кавасаки Фронтале" — "Ал Садд" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг асосий қисмида 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. "Кавасаки Фронтале" вакиллари Эрисон ва Марсиньонинг голларига "Ал Садд"дан Пауло Отавио ва Клаудиньо жавоб қайтарди. Японлар қўшимча бўлимларда Вакизаканинг 98-дақиқадаги голи эвазига ярим финалга йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ярим финалга Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Аҳли" жамоалари йўл олганди.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia