Элит Чемпионлар лигаси. "Ал Садд" пенальтилар сериясида "Ал Ҳилол"ни мусобақадан чиқариб юборди

Aslanov Jasurbek
14 апр 2026, 02:07
Осиё Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасидаги навбатдаги драма кузатилди.

Минтақанинг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол" ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" жамоасига имкониятни бой берди.

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) — "Ал Садд" (Қатар) 3:3 (пенальтилар сериясида — 3:4)

Голлар: Милинкович-Савич 29 (1:0), Клаудиньо 36 (1:1), Салим ал-Давсари 55 (2:1), Мужика 58 (2:2), Маркос Леонардо 67 (3:2), Роберто Фирмино 70 (3:3).

Учрашув ҳақиқий голлар шоусига айланиб кетди. Мезбонлар уч бор ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлса-да, меҳмонлар ҳар сафар мувозанатни тиклашга куч топа олишди. Айниқса, "Ал Садд" сафида Роберто Фирминонинг 70-дақиқада урган голи қатарликларга қўшимча вақтлар ва пенальтилар серияси учун имкон тақдим этди.

Ғолиб номи лотереяда аниқланди. Пенальтилар сериясида омад "Ал Садд"га кулди — 4:3. Шу тариқа, "Ал Ҳилол" кутилмаганда ўз юришини нимчорак финалдаёқ тўхтатишга мажбур бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia