Элдор Шомуродов: “Ғалаба қозонганимиздан хурсандман”
16 окт 2016 13:25
Янгиликлар
Элдор Шомуродов: “Ғалаба қозонганимиздан хурсандман”
“Бунёдкор” жамоаси ўз уйида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувдан сўнг, “қалдирғочлар”нинг ягона голига муаллифлик қилган ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Насаф” Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Уларга ҳам, бизга ҳам 3 очко жуда ҳам керак эди. Майдонга ғалабани истаб чиққандик, шу боисдан ҳам ғолиб бўлдик. Бизда кўплаб вазиятлар бўлди, улардан унумли фойдалана ололмадик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов.
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар