

Қирғизистон чемпионати вакили “Алай” жамоасида тўп тепиб келаётган ёш ярим ҳимоячи Аббос Абдуғаффоров эндиликда “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилади. Футболчи билан клуб ўртасида мавсум охиригача шартнома имзоланди.
2004-йилда туғилган ярим ҳимоячи Андижон футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Аббосбек жами 14 та учрашувда майдонга тушиб, бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган.



