

"Навбаҳор" – "Сурхон"
Бу ўйинда "Навбаҳор" фаворит жамоа бўлиб кўринмоқда. Клуб турдан турга ўз ўйинини яхшилаб бормоқда. "Сурхон"да эса муаммолар кўзга ташланяпти, шу сабабли "Навбаҳор"нинг ғалабасини кутиш мумкин.
"Динамо" – "Локомотив"
Бу баҳсда "Динамо"нинг имкониятлари кўпроқ. Жамоа ўз уйида ўйнайди ва ғалаба учун ҳаракат қилади. Лекин "Локомотив" ҳам тажрибали жамоа, шу боис яхши ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Икки жамоа ҳам тўп назоратини яхши кўради.
"Андижон" – ОКМК
Ҳозирги кунда бу клублар бир-бирига даража жиҳатидан яқин жамоалар ҳисобланади. Иккала клубга ҳам очко жуда зарур, шу сабабли ёпиқроқ ўйин кутяпман. Бу баҳсда асосан стандарт вазиятлар ўйин тақдирини ҳал қилса керак.



