UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  3 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  15 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  21 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  38 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1

Диёр Мирзабоев: “Жамоанинг маош ва мукофот пулларидан етарлича қарздорлиги бор” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Жамоанинг маош ва мукофот пулларидан етарлича қарздорлиги бор”

Про лига 22-туридан ўрин олган “Арал Самали” – “Янгиер-Қурувчи” (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Мазкур ўйин олдин жамоамизнинг 8 нафар асосий таркиб футболчимиз турли сабабларга кўра, Нукус келмади. Натижада, йўқотишлар ўрнини U-19 жамоадан футболчиларни жалб қилдик. Аслида “Арал Самали” майдонида футбол ўйнаш осон кечмаган. Биринчи бўлимда мезбонларда голли вазиятлар юзага келди, лекин шогирдларимга раҳмат, ўйинга бўлган муносабати сабаб гол ўтказиб юбормадик. Мавсумни имкон қадар ёшларимиз билан якунлашни мақсад қилганмиз. 

- Жамоалар биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда қизил карточкадан кейин “Янгиер” анча яхши ўйин кўрсатиб, голлар урди. Рақибни майдонда кам бўлиб қолиши жамоангизга фойда келтирдими?

- Қизил карточкага қадар бизда пенальти бўлди. Ундан ҳам фойдалансак бўларди. Қолаверса, биз ўйин куни эрталаб Нукусга етиб келдик. Йўл ҳам анча вақтни олди. Иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари бироз жонланди. Рақибга нисбатан бироз кучли эканлигимиз кўзга ташланди. 

- “Янгиер”да азалдан яхши жамоа бўлган. Илгари юқори лигаларда ўйнаган. Охирги вақтларда эса жамоа биринчи ва Про лиганинг доимий аъзосига айланиб қолди. Бу нима билан боғлиқ?

- Йиллар ва раҳбарлар алмашинувига боғлиқ. Раҳбар ўз имкони даражасида жамоа тузади. Бу мавсум жамоа олдига кучли бешталикка кириш эди. Вазифа бажарилмаганидан сўнг, жамоа ёшартирилди. Балки келгуси йилда жамоа ўз олдига бошқача вазифа ёки мақсад қўйиши мумкин. 

- Бугунги кунда клубнинг молиявий аҳволи қандай?

- Вилоят ҳокимлиги томонидан бироз ёрдам бериб турилибди. Биласиз, клуб хусусий ҳисобланади. Яширмайман, жамоанинг футболчилардан етарлича қарздорлиги бор. Машғулотлар учун майдон, автобус, озиқ-овқат томонидан умуман муаммо йўқ. Лекин маош ва мукофот пулларидан қарздорлиги бор. Раҳбаримиз бу муаммоларни тез орада бартараф этишга ваъда берган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика