"Динамо" "Пахтакор" тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди.
22 июл 2017 16:06
Янгиликлар
"Динамо" "Пахтакор" тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди.
Динамо» жамоаси ўз таркибини яна бир футболчи билан кучайтирди.
Бу сафар жамоа сафига ҳужумчи келиб қўшилди.
«Пахтакор» футбол клуби тарбияланувчиси, биринчи даврани
«Қўқон-1912» жамоаси сафида ўтказган 22 ёшли ҳужумчи Андрей Сидоров
иккинчи даврани «Динамо» сафида ўтказадиган бўлди. «Пахтакор» клубига
тегишли Сидоров иккинчи даврани самарқандликлар сафида ижара асосида ўтказади.
Маълумот учун, Андрей Сидоров биринчи даврада «Қўқон-1912» сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 361 дақиқа тўп сурган.
Маълумотнома:
Андрей Сидоров
1995 йил 26 май куни Тошкентда туғилган.
Амплуаси: ҳужумчи.
2016 йилда «Пахтакор» сафида Олий Лигада дебют қилган. 2017 йилги чемпионатнинг 1-даврасини «Қўқон-1912» жамоаси сафида ўтказган.
«Динамо» клуби матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар