"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди

Mirjalol Normatov
18 дек 2025, 20:36
"Барселона" "Интер"га марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони бўйича таклиф жўнатди.

Клуб спорт директори Деку Миланга ташриф буюрган ва 26 ёшли футболчининг трансфери бўйича муҳокамалар ўтказган.

"ESPN" маълумотига кўра, Бастони "Барселона"да Рональд Араухонинг ўрнида ўйнаши кутилмоқда. "Барселона" январь ойи охирига қадар ҳам Араухони қайтармоқчи эмас.

Бастони ушбу мавсумда барча турнирларда 19 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2028 йил ёзига қадар давом этади.

Унинг трансфер суммаси 80 миллион еврога баҳоланган.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN