"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди

Mirjalol Normatov
18 дек 2025, 20:55
"Adidas" расмий сайтида Миср термаси ва "Ливерпуль" термаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ учун "F50" русумидаги бутсаларни тақдим қилди.

"Салоҳнинг ақлбовар қилмас фаолияти ва қадимий Мисрнинг тарихидан илҳомландик. Чиройли, шу билан биргаликда минималистик руҳда тайёрланган бутсалар Салоҳнинг тезлигига тезлик, ҳужумкорлигига янада ҳужумкорлик қўшишига ишонамиз", - деб ёзилади компания тақдимотида.

Салоҳ Африка кубогида иштирок этиш учун, клуб ихтиёрини тарк этган. Миср термаси ушбу мусобақа гуруҳ босқичида ЖАР, Ангола ва Зимбабве термалари билан баҳс олиб боради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Adidas