Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?

Sherzod Nurmatov
18 дек 2025
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска ёзда Хосеп Гвардиола клубни тарк этган тақдирда "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Бу ҳақда "The Athletic" хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, жорий мавсум Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги сўнгги мавсуми бўлиши эҳтимоли ортиб боряпти. Якуний қарор, эҳтимол, мавсум охирига яқин қабул қилинади. "Шаҳарликлар" бундай сценарий амалга ошган тақдирда ҳаракат режаларини ишлаб чиқмоқда.

54 ёшли Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан келишуви 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Испаниялик мутахассис жамоани 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic