UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  1 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  17 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  25 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  16 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

"Динамо": Мухлислар диққатига Янгиликлар

"Динамо": Мухлислар диққатига

Теглар :  Динамо
«Динамо» жамоасини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғиз қолдирмайдиган самарқандлик футбол мухлислари бу турда Навоий шаҳрига сафар қилишади.

Хабарингиз бор, севимли «Динамо» жамоамиз Олий Лига 27-тури доирасида Навоийда «Қизилқум» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу учрашув «Динамо» учун жуда муҳим баҳс саналади. Сабаби, ЎФФ қарорига кўра, Олий Лиганинг дастлабки 11 жамоаси 2018 йилда Олий Лигада иштирок этиш ҳуқуқини ўзида сақлайди. Ҳозирда турнир жавдалида «Қизилқум» ва «Динамо» жамоалари 11-12-ўринларда ёнма-ён бораётган ва уларни бир очко ажратиб турганлигини инобатга олсак, Навоийдаги учрашув ҳар икки томон учун финалдек ўтишини тахмин қилиш мумкин.

Шундай экан, 4 ноябрь, шанба кунги «Қизилқум» - «Динамо» учрашувида севимли жамоамизни Навоийдаги Ёшлар спорт мажмуаси ўйингоҳида қўллаб-қувватлашни истаган «Динамо» ишқибозлари бизга ҳамроҳ бўлишлари мумкин.

Самарқандлик футбол мухлислари 4 ноябрь, шанба куни соат 12:00да «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, 13:00 да замонавий автобусда Навоий шаҳри томон йўл олишади.

Батафсил маълумот учун, «Динамо» мухлислари фаоли Шавкат Бурҳоновга (+998 97 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика