UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  40 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Денис Коростиченко четлатиш, дарвозабон хатоси ва "Шўртан" билан ўйин ҳақида гапирди Янгиликлар

Денис Коростиченко четлатиш, дарвозабон хатоси ва "Шўртан" билан ўйин ҳақида гапирди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Олимпик" (3:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдирди.

"Илк навбатда, "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман. Улар учун хеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйин бўлса-да, мотивация билан майдонга тушишди ва ғалабага эришишди.

Бизда эса дарвозабоннинг хатоси ва четлатиш ўз сўзини айтди. Шунингдек, "Сурхон" ўз имкониятларидан фойдаланди. Улар янада кўпроқ гол уришлари мумкин эди", – деди Коростиченко.

- Энди "Олимпик" "Шўртан" билан ўйнайди. Суперлигада сўнгги ўринларни банд этган жамоадан кўра Про лигада юқори ўринни эгаллаган жамоада кайфият ва мотивация яхшироқ. "Олимпик"да бу борада вазият қандай? 

-Тушунарлики, ҳозир бу борада вазият қийин. Йигитларда кайфият тушиб кетган. Энди "Шўртан"га борамиз. Уларда мотивация кўпроқ. Бизда баъзи муаммолар бор, четлатишлар ҳам мавжуд. Жароҳатлар ҳам кўпайиб кетди. Икки кун қолди ва биз йигитлар билан гаплашиб, рухий томонлама яхши тайёргарлик кўрамиз. Вазият ҳақиқатан ҳам осон эмас. Барча ўйинда уларни рухлантирувчи сўз топишга ҳаракат қиламиз. Кўрамиз, бизда яна икки кун бор ва кейин "Шўртан" билан ўйинга отланамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика