Де Зерби "Тоттенхэм" йиғинида телефонлардан фойдаланишни тақиқлади

Sherzod Nurmatov
19 окт 2026, 18:00
"Тоттенхэм" бош мураббийи Роберто Де Зерби Испаниянинг Марбелья шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинида нонушта, тушлик ва кечки овқат вақтида футболчиларга мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.

Бу ҳақда “The Guardian” маълум қилди.

Ушбу қарор клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинди. Де Зерби бундай тажрибани аввал "Марсел"да ҳам қўллаган ва уни муваффақиятли деб ҳисоблайди.

"Гап жамоага босим ўтказиш ҳақида кетаётгани йўқ. Футболчиларда эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи бор. Шунчаки кундалик ишларга чалғимасдан, вақтни биргаликда ўтказиш керак", – деди Де Зерби.

"Тоттенхэм" 3 очко билан АПЛ турнир жадвалида сўнгги, 20-ўринни эгаллаб турибди. Лондонликлар Англия чемпионатининг 7-тури доирасида бугун, 19 октябрь куни ўз майдонида "Ковентри"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›