“Барселона”да низо: юлдуз футболчи раҳбарият билан муаммоларга дуч келди

Sherzod Nurmatov
10 авг 2026, 12:40
“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клуб раҳбарияти билан келишмовчиликка учрамоқда.

“Diario Sport” маълумотларига кўра, “Барселона”нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси даволаниш усуллари борасида клуб раҳбарияти билан бир тўхтамга кела олмаяпти. Эслатиб ўтамиз, футболчи “кўк-анорранглилар” таркибида мунтазам майдонга тушишига халақит бераётган тизза жароҳати билан курашмоқда.

Де Йонг операция бўлишни рад этмоқда, Каталония клуби эса унинг ҳозирги даволаниш усулларини самарасиз деб ҳисоблайди ва операцияни ягона ишончли ечим сифатида кўрмоқда. Натижада “Барселона” тиббий штаби футболчига ўз шартларини қабул қилиши ва жарроҳлик столига ётиши учун босим ўтказмоқда.

Клуб, шунингдек, Френки ўтган мавсум Жаҳон чемпионатига тайёр бўлишга ҳаракат қилган, деган гумонда. Бундан ташқари, унинг тикланиш муддатлари бўйича ҳам келишмовчиликлар давом этмоқда — “Барселона”га кўра, бу муддат дастлабки жадвалдан сезиларли даражада ўтиб кетган.

Бош мураббий Ханси Флик ҳам вазиятдан норози ва муаммо имкон қадар тезроқ ҳал бўлишини хоҳламоқда.

Де Йонг 2025/26 йилги мавсум “Барса” сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 8 та голли пас узатган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport