Де Росси: "Ливерпуль" "Барса"дан кучли эмас"
25 апр 2018 15:26
Янгиликлар
Де Росси: "Ливерпуль" "Барса"дан кучли эмас"
"Рома" ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси ЕЧЛ ярим финал биринчи учрашуви доирасида "Ливерпуль"дан учралган мағлубият (2:5) ҳақида гапириб ўтди.
"Агар Барселонада кўплаб шубҳали қарорлар эвазига бизга омад келмаган бўлса, бугун биз ўйинни зўр бошладик. Лекин, кейин "Ливерпуль"нинг тезкор ҳужумларига дош бера олмадик. "Камп Ноу"да биз ўйин бўйича баҳсни бой бермаган эдик. Лекин, "Энфилд"да биз умуман "ўчиб қолдик". Жавоб учрашуви олдидан бундан тўғри хулоса чиқариш керак.
Энди биз яна бир бор учта гол уришимиз керак. "Ливерпуль" "Барса"дан кучли эмас. Биз ҳудди чорак финалдаги каби вазиятдан чиқиб кета олишимиз мумкинлигини тушуниб турибмиз. Мухлислар бизга ишонишини биламиз ва биз уларга навбатдаги унутилмас кечани тақдим этишни хоҳлаймиз", - деди де Росси.

Ўхшаш янгиликлар
21:31
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди 15
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар