

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, жорий мавсумда Саудия чемпионатида атиги икки учрашувда майдонга тушган португалиялик футболчи Европага қайтиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Футболчи учун асосий даъвогар сифатида Миланнинг "Интер" клуби кўрилмоқда. "Нерадзуррилар" Канселуни ижара асосида таркибга қўшиб олиш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда. "Барселона" ҳам ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда, бироқ каталонияликлар учун эҳтимолий трансфер молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя этилишига боғлиқ бўлади. Шунингдек, футболчининг агенти Жорже Мендеш "Ювентус" билан ҳам алоқага чиққан.



