Далич: "Гуруҳ босқичида Франция ва Дания каби жамоаларни мағлуб этиб, катта иш қилдик, аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз"
14 июн 2023 16:12
Янгиликлар
Далич: "Гуруҳ босқичида Франция ва Дания каби жамоаларни мағлуб этиб, катта иш қилдик, аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз"
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич жамоанинг Миллатлар Лигасининг плей-офф босқичига тайёргарлигига баҳо берди.
"Биз Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйнаган энг яхши ҳимоячимиз Йошко Гвардиолсиз қолдик, аммо жамоанинг аксарият аъзолари шу ерда. Хусусан, Лука Модрич. Осон ўйин бўлмайди, лекин мен оптимистман. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, ҳар доим бор кучимизни берамиз ва совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Мен жамоам билан жуда фахрланаман. Биз Миллатлар Лигаси финал турнирига чиқишга муваффақ бўлдик. Гуруҳ босқичида Франция ва Дания каби жамоаларни мағлуб этиб, катта иш қилдик, аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Биз кўпроқ ютуқларга эришмоқчимиз", – деди мутахассис.
Миллатлар Лигаси ярим финалида Хорватия Нидерландияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин бугун 23:45 га белгиланган.
Фикрлар