

"Мавсум бошида жамоамизга қўшилган 18 ёшли иқтидорли футболчи Сайфиддин Содиқов билан тузилган ижара шартномаси 30 июн куни ўз ниҳоясига етди. Шу сабабли футболчи клубни тарк этди.
Ўтган вақт давомида Содиқов "Андижон" таркибида илк бор Суперлигада дебютини ўтказишга муваффақ бўлди ва учта учрашувда майдонга тушди.
Сайфиддин эндиликда Португалиянинг "Брага" жамоасида ўйнайди.
Биз унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - дейилган андижонликлар матбуот хизмати тақдим этган хабарда.



