

Эшитишимча, дастлаб Федотов Файзуллаевни сотиб олишга шубҳа билан қараган. Бу ростми?
— Нафақат Федотов. Аббосни РПЛнинг кўплаб жамоаларига таклиф қилишган, бироқ якунда деярли барча жамоа рад жавобини берган.
Нима сабабдан шубҳалар бўлган?
— РПЛда асосан жисмонан кучга асосланган футбол ўйналади. Аббоснинг гавдаси кичиклиги кўплаб саволларни туғдирарди. Бироқ Файзуллаев барчани яхши маънода ҳайратга қолдира олди. У ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида барчани кўнглидан жой ола билди. Биз уни келажак учун ҳарид қилгандик. Бироқ у тезда жамоага киришиб кетди ва асосий таркиб футболчиси эканлигини исботлади.



