UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Мёнхенгладбахда камбэк қилган "Реал" сўнгги (!) поғонада қолди  30 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" қийинчилик билан ғалаба қозонган бўлса, "Аякс" Бергамода дуранг ўйнади  0 02:52ЕЧЛ. "Ливерпуль" Дания клубини мағлуб этди   9 02:50ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"дан ғалабалар  4 02:02"Барселона" Бартомеунинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни тасдиқлади  12 01:24Марко ван Бастен: Ван де Беек "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслиги керак эди  2 01:10Роналду "Барселона" билан ўйнамайди  6 00:54ЕЧЛ. "Бавария" Москвада ғалаба қозонди  15 00:49"Шахтёр" - "Интер" учрашувида ғолиб номи аниқланмади  9 00:34Breaking: "Барселона" президенти истеъфога чиқди  15 00:25Olamsport: Хабиб жароҳатини кўрсатди, Маҳмуд Мурадовнинг тайёргарлиги ва бошқа хабарлар  0 00:17"Эвертон" яна бир колумбиялик футболчини харид қилиши мумкин  0 00:07ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"нинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 23:58ЕЧЛ. "Ливерпуль", "Аякс" ва "Аталанта"нинг асосий таркиби эълон қилинди  1 23:55ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико"нинг асосий таркиби маълум бўлди!  2

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон" билан дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

 


Coca Cola Суперлигаси, 16-тур
“Навбаҳор” – “Андижон” - 0:0
20 сентябрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 19:00
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Навбаҳор: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов (18.Сардар Теляков, 46), 9.Иван Соловьёв, 10.Азиз Турғунбоев, 11.Ислом Исоқжонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 28.Хуршидбек Мухторов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов, 72.Павел Голишев (4.Эҳсони Паншанбе, 53), 88.Руслан Болов (95.Забиҳилло Ўринбоев, 76).
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 5.Ғиёс Комилов, 20.Даврон Ҳошимов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 27.Ислом Рашидхонов, 70.Аббос Ғуломов.

"Андижон": 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов (11. Сирож Мелиев, 90+4), 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Авилов, 8. Фарҳодбек Бекмуротов, 17. Абдулло Олимов (20. Асилбек Азизов, 90+4), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Тимур Усмонов (99. Жамшид Ҳомидов, 46), 27. Муҳаммад Юлдашев (6. Бахтиёржон Қосимов, 69), 33. Дониёр Абдуманнопов, 70. Нодир Мавлонов (25. Қаҳрамон Баходиров, 69).
Захира: 1. Аслонбек Аҳроров, 2.Муҳаммадали Турсунов, 15.Рустамжон Қўчқоров, .

Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов 10, Фарҳодбек Бекмуротов 24, Хушнудбек Авилов 31, Хуршидбек Мухторов 54, Муҳаммадали Юлдашев 65, Тоҳиржон Шамситдинов 84, Элдор Адҳамов 88, Жамшид Ҳомидов 90+5.


Навбаҳор

Суперлига. 16-тур

20/09/2020, 19:00

0
:
0
Тугади

Андижон

45'
90'
10'  Азим Аҳмедов
46'  Азим Аҳмедов (Сардор Теляков)
53'  Павел Голишев (Эҳсони Паншанбе)
54'  Хуршидбек Мухторов
76'  Руслан Болов (Забиҳилло Ўринбоев)
84'  Тоҳиржон Шамситдинов
24'  Фарҳод Бекмуродов
31'  Хушнудбек Авилов
46'  Темур Усмонов (Жамшид Ҳомидов)
65'  Муҳаммадали Юлдашев
69'  Муҳаммадали Юлдашев (Бахтиёр Қосимов)
69'  Нодир Мавлонов (Қаҳрамон Баҳодиров)
88'  Элдор Адҳамов
90'  Абдулло Олимов (Сирож Мелиев)
90'  Азамат Исроилов (Асилбек Азизов)
90'  Жамшид Ҳомидов


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+6. Учрашув якунланди. "Навбаҳор" - "Андижон" 0:0

90+6. ГОООООООООООООЛ! Игорь Голбан гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат!



90+5. Огоҳлантириш. "Андижон". Жамшид Ҳомидов

90+4. Ўзгаришлар. "Андижон". Олимов ва Исроилов ўрнига Мелиев ва Азизов тушди

90+2. ЗАРБААА! "Навбаҳор"нинг хавфли ҳужуми! Турғунбоевнинг зарбаси ноаниқ бўлди, унинг зарбасидан кейин Голбан тўпни дарвозага йўллай олмади!

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

88. Огоҳлантириш. "Андижон". Элдор Адҳамов

84. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Тоҳиржон Шамситдинов

81. Хавфли вазият! Мираҳматов бурчак тўпини амалга оширди, Қарҳамон Баҳодировнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди! 

77. ЗАРБАААААААА! Чап қанотдан Турғунбоев жарима тўпини амалга оширди, Ўринбоевнинг боши билан йўллаган зарбаси майдонга тегиб дарвоза устидан ўтиб кетди! 

76. Ўзгариш. "Навбаҳор". Руслан Болов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди.

72. Зарба! Руслан Боловнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди

71. "Навбаҳор"да жарима тўпи, Паншанбе узатган тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

69. Ўзгаришлар. "Андижон". Юлдашев ва Мавлонов ўрнига Қосимов ва Баҳодиров тушди

68. ЗАРБААА! Турғунбоевнинг кучли зарбасидан кейин Адҳамов тўпни қайтарди, аммо ҳакамлар бироз олдин ўйиндан ташқари ҳолат борлигини кўрсатишди

66. ЗАРБААААА. Эҳсони жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Адҳамов тўпни қайтарди! 

65. Огоҳлантириш. "Андижон". Муҳаммадали Юлдашев

64. ЗАРБАА! Абдуманноповнинг зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди!

61. Бурчак тўпидан кейин Адҳамов хавфни баратраф этди

61. ЗАРБА! Исломбек Исоқжонов жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

54. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Хуршидбек Мухторов

53. Ўзгариш. "Навбаҳор". Голишев ўрнига Паншанбе тушди

52. ЗАРБААА! Абдулло Олимовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

49. ЗАРБАА! Руслан Боловнинг зарбасидан кейин, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

46. Ўзгариш. "Андижон". Усмонов ўрнига Ҳомидов тушди

46. Ўзгариш. "Навбаҳор". Аҳмедов ўрнига Теляков тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

45+1. Абдулло Олимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

43. Исломбек Исоқжоновнинг зарбасидан кейин, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

41. Зарба! Мавлоновнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

38. УХХХ! Иван Соловьёвнинг зарбасидан кейин Адҳамов яна ўзини кўрсатди 

37. Меҳмонларда жарима тўпи. Нодир Мавлоновнинг зарбасидан кейин тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди

35. Азизбек Турғунбоевнинг зарбасидан кейин, тўпни андижонликлар посбони Элдор Адҳамов қайтарди.

31. Огоҳлантириш. "Андижон". Хушнудбек Авилов

29. ЗАРБА! Турғунбоев бу сафар жарима тўпини орқароқда турган Азим Аҳмедовга узатди, Азимнинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! 

26. ЗАРБА! Чап қанотдан ҳаводан узатилган тўпни бу сафар ҳам Турғунбоев боши билан дарвозага йўллади, яна Адҳамов ўз ўрнида

25. ЗАРБАААА! Азизбек Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини яна Адҳамов ушлаб олди

24. Огоҳлантириш. "Андижон". Фарҳодбек Бекмуротов

19. ЗАРБАА! Азизбек Турғунбоевнинг чап қанотдан дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ чиқди, Адҳамов тўпни ушлаб олди 


18. Иван Соловьёв жарима тўпини амалга оширди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

10. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Азим Аҳмедов

8. Бурчакдан узатилган тўпни "Андижон" ҳимоячилари қайтариб юборишди

7. УХХ! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, тўп Бекмуротовнинг қўлига тегди, аммо ҳакам тўп қўлни топди деб ҳисоблади ва пенальти белгиламади

5. ЗАРБААААААААА! Чап қанотдан Мирзоҳид Ғофуров томонидан узатилган тўпни Азизбек Турғунбоев боши билан дарвозага йўллади, Элдор Адҳамов тўпни ушлаб олди!

4. Учрашувни мезбонлар ҳужумкор тарзда бошлашга уринишмоқда. Тўп "Навбаҳор" футболчилари назоратида

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+38   
20 сен 21:02:29
Vohidovich
Гол 100% офсайд. Судя колдан кеган хамма ишни килди, факат ози гол урбериши колди.
+34   
20 сен 21:01:44
Pakhtakor25
Al hilolmush blyat anjanni (jamoaga hirmatim baland) yutolmayatgan jamoani muxlislarini gapiga tupurishimiz kere
+32   
20 сен 21:01:18
Vohidovich
Ээ койил каторасига 2-уйин 3 минут кошб 6-7 минут ойнатвоти. Ким хакамлани севимли жамоаси эканлигини шоттан билвоса булади.
+27   
20 сен 21:04:54
Vohidovich
Андрей ака ман окиган мактабга жисмоний тарбиядан укитувчи кереякан ушатта ишласез хурсан болардик.
+24   
20 сен 21:05:59
Финт
Яхшиям андижонда хужумчи йук экан булмаса навбохорни холига маймунлар йигларди
+23   
20 сен 20:58:35
sharipov odil
Офсайд бор эди аниқ.
+20   
20 сен 20:47:50
Futbol bu-sabr.
Navbaxor muxlislari, xafa bo‘lmanglarkuya, aslida Andijon 7-o‘rinni egallab turganday taassurot qoldiryapdi.
+19   
20 сен 21:04:43
Феррух
Навбахорни хозир езевон хам ютса керак уйинга 0 балл мураббийга -0 манимча бундан кура суперлигани бушатиб куяверсин урнида исталган туман уйноради
+18   
20 сен 21:34:30
MASH'AL MUBORAK
Бу гапларим хакикий Навбахор мухлисларига эмас.
Нима керак яна силарга? Хали Диёрга хали УФАга хали хакамларга хали Пахтакорга осиласанла. Аслида хакикат шуки Навбахорни бори шу хозирги холатда. Кончини мактаганларинг мактаган. Санла олдин футболни тушингин. Кончи бахона килади санлага ёкадиган. Кар кар силар. Хакамга ёпишмаслик керак.
+17   
20 сен 21:05:51
Алпийиский гор
, Молодци Баха Хамидуллаев команда жуда ажойиб харакат қилди шароитдан келиб чиқиб шунчалик бўлди жуда ажойиб
+16   
20 сен 21:03:09
Rustamoff
Ana sizga Evropa nafasiyu mana sizga zarcho'pon
+15   
20 сен 21:28:32
Man untd....
Навбахор мухлиси сифатида шуни айтаманки, жамоа мен учун суперлигадаги тушиб кетмаса бўлди, битта ютган бн 5 та ютқазади, 7-ўринхам хали холва, кубикни хам тушида олади.
+15   
20 сен 21:25:33
Миллиардер
Futbol otmen namanganliklar, maxluqni qidiramiz kech bo'ldi))))
+14   
20 сен 21:21:31
NusratN
Андижонни хам ютолмади Навбохор
Эслатиб утамиз йилни бошида Навбохор чемпионлик буламиз деб КАР КАР килиб юрган мухлисларга тегишлик Чемпион ОЧЛ муш Вахаааааааааааа Олдин 14 уриндаги Андижонни ютиб олийлар
+13   
20 сен 21:03:12
Автомобилист
Андижонни 4-номерли уйинчисига гап йук,.Зур химоячи .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика