UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40АПЛ клублари бешта ўзгаришга қарши овоз беришди  0 21:20Беларусь чемпионати. “Шахтёр” (Солигорск) – “Динамо” (Брест). Асосий таркиблар  3 21:15ЕЛ. “Севилья” – “Рома” ва яна бир баҳснинг асосий таркиблари маълум  1 20:45Гвардиола: “Зиданнинг тактикасини олдиндан башорат қилиш қийин”  17 20:38Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - Ўзбекистон U-19 - 3:2   130 20:30Who Scored: Месси сўнгги 11 йилда тўққизинчи бор Европада энг зўри  38 20:15“Тоттенхэм” афсонаси Моуриньюнинг мураббийлар штабидан жой олди  1 19:58Лисакович ва Райкович “Локомотив” базасида тиббий кўрикдан ўтди  17 19:50ОФК Кубоги Ғарб минтақасидаги ўйинлар қаерда бўлиб ўтиши маълум  0 19:35Ла Лиганинг 2020/21 йилги мавсумида фойдаланиладиган расмий тўплар намойиш этилди  3 19:20Кроос хайрлашув ўйинида ўз жамоасида кўришни хоҳлайдиган 10 футболчининг номини айтди  5 19:15Ёзги трансфер бозорини ларзага келтираётган "Қизилқум"  18 18:58Хитой Суперлигаси. "Шанхай СИПГ" лига дебютанти "Циндао Хуанхай" билан дуранг ўйнади  6 18:37Трансфер ойнаси пайтида бошқа клубга ўтган футболчи биринчи давра ўйинларида майдонга туша оладими?  4 18:37Карикатура: "Манчестер Сити" трансферлар ойнасида фаол  7

Coca Cola Суперлига. 7-тур якунлари (фақат рақамлар) Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 7-тур якунлари (фақат рақамлар)

1-2 июль кунлари Coca Cola Суперлигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра бўлиб ўтган турда кузатилган рақамлар, қизиқарли сериялар, статистик маълумотларни ўқувчилар эътиборига тақдим этамиз.


- "Андижон" клуби 2020 йилги Ўзбекистон чемпионатида ўз майдонида ҳалигача гол ура олмаган ягона жамоа бўлиб турибди. "Бургутлар" ўз майдонида 3та ўйин ўтказишди ва 2та гол ўтказиб, умуман гол ура олишмади.

0 - АГМК клуби бу мавсум 7та турдан кейин мағлуб бўлмаган ягона жамоага айланди. Ўтган тургача "Насаф" ҳам ютқазмай келаётганди, бироқ Рўзиқул Бердиев шогирдлари айнан Олмалиқда имкониятни бой беришди. 



3 - Бу турда "Бунёдкор" "Андижон" меҳмони бўлиб дуранг ўйнади. Шу тариқа бу жамоалар ўртасида Андижонда ўтган охирги учта учрашувда дуранг қайд этилди. "Бунёдкор" сўнгги бор 2015 йилги мавсумда "бургутлар" майдонидан ғалаба билан қайтган экан.

- Карантиндан кейин Навоийнинг "Қизилқум" клуби кетма-кет 4та турда мағлуб бўлган ягона жамоа бўлди.

5 - АГМК 2020 йилги Суперлигада кетма-кет 5та ўйинда ғалаба қозонган ягона клуб бўлиб турибди.

- Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ва Андрей Шипилов бошчилигидаги "Металлург" клуби бу мавсум барча 7та турда гол урган ягона клуб бўлиб турибди.

13 - "Локомотив" "Қизилқум"га қарши ўйинлардаги мағлубиятсиз сериясини 13та ўйинга етказиб олди. "Темирйўлчилар" бу жамоага қарши кечган охирги 13та ўйиннинг (уйда ва сафарда) ҳеч бирида мағлуб бўлишмади - 11та ғалаба ва 2та дуранг. Сўнгги бор "Қизилқум" 2013 йилги мавсумда бу рақибни мағлуб этган экан. 



25 - "Навбаҳор"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси 25та ўйинга етди. "Сўғдиёна" ўз тарихида ҳеч қачон Наманганда ғалаба қозона олмаган. Кечаги ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблсак водийда ўтган 25та учрашувнинг 5тасида дуранг қайд этилган ва 20та баҳсда "Навбаҳор" ғолиб бўлган.

38 - "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувининг 38-дақиқасида мезбонлар ИККИта гол уришди. Ҳа бир дақиқа ичида иккита гол. Бундай ҳолат 2020 йилги мавсумда биринчи бор кузатилди.



100% - Бу тур ўз майдонида ғалаба қозонган "Пахтакор", "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" клублари ўз майдонидаги барча ўйинларда ғолиб бўлишмоқда. Бундан ташқари "Бунёдкор" ҳам ўз уйида 100 фоизли натижага эришмоқда.

438 - "Қизилқум" клуби бу мавсум кетма-кет 4та ўйинда гол ура олмади ва ҳозирча энг узун голсиз серия эгаси бўлиб турибди. Навоий клуби 3-турда "Машъал" билан ўйиннинг 12-дақиқасида гол урганидан кейин ҳалигача гол ура олмади. Умуман олганда "Қизилқум" 438 дақиқадан буён рақиб дарвозасини ишғол қила олмаяпти.

649 - "Локомотив" ярим ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев Ўзбекистон чемпионатида 649 кундан сўнг яна гол урди. Сўнгги бор Ўлмасалиев 2018 йил 22 сентябрь куни "Нефтчи" сафида "Насаф"га гол урганди. Қизиғи ўша куни ҳам Ўлмасалиев асосий таркибда майдонга тушган ва гол урганди. "Локомотив" сафида илк бор асосий таркибда майдонга тушган Авазбек "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилди.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

+3   
03 июл 14:26:28
Otabek007
Navbahor stadionini astoydil qoriqlashdi bolmasa muhlislar oqimi ichkariga kirib ketardi
+2   
03 июл 14:08:37
Otabek007
Supper liga APL ga oxshab ketyabdi. Qoyil
   
03 июл 17:57:33
Zayniddin_5
Энг кўп мухлис қайси ўйинга кирди
   
03 июл 14:20:55
ARSENAL 2006
Aniq Markaziy Osiyoni APL Afsuski Osiyoni mas
Hali sal bor
-2   
03 июл 14:24:40
Shaffoflik
Mana shunaqa 1 minutda 2 ta gol, ALLOHu akbar. Chaynalgan sari kuchayvur otamni PAXTAKORi ! Marhamat chaynayveringlar, PAXTAKOR sharmanda qilvursin silani
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг