"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади
15 июл 22:55
Янгиликлар
"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади
"Ливерпуль" колумбиялик футболчини 67,5 миллион еврога сотишни рад этди.
"Бавария" ҳамон Луис Диасни ўз сафига қўшиб олишга интилмоқда. Бугун "Ливерпуль" колумбиялик қанот футболчисини 67,5 миллион еврога Мюнхен жамоасига сотмаганини маълум бўлди.
Sky Sport журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, немис клуби янги таклиф устида ишламоқда. Футболчининг ўзи билан ҳали тўлиқ келишувга эришилмаган, аммо бу муаммо туғдирмайди. "Бавария" Диасга 2029 ёки 2030 йилгача амал қиладиган шартнома таклиф қилиши мумкин.
Ўтган мавсумда Луис Англия Премиэр-лигасида 36 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар