Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!

Sherzod Nurmatov
4 июл 2025
Жамоа "Сўғдиёна" ёзги трансфер ойнасида таркибини тажрибали футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда.

Маҳоратли ва тажрибали ҳимоячи Сардор Раҳмонов билан 1,5 йиллик меҳнат шартномаси имзоланди.

Маълумот учун, Сардор Раҳмонов профессионал фаолияти давомида "Машъал", "Локомотив", "Нефтчи", "Бухоро", ОКМК жамоалари сафида ўзини намоён этган.

Шунингдек, Сардор Раҳмонов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари — U-19, U-21 ва U-23 таркибида ҳам иштирок этган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати