Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди
15 июл 19:10
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда "Бёрнли" шарафини ҳимоя қилаётган Аксель Туанзебе ўзининг собиқ клубига қарши Олий судга даъво аризаси киритди.
Манбага кўра, у МЮни тиббий маслаҳат туфайли эътиборсизликда айбламоқда. Бу қандай консультация бўлгани ҳозирча номаълум.
Конго ДР терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси жароҳатлар туфайли "Юнайтед" сафида бор-йўғи 37 ўйинда майдонга тушган. У 2017 йилнинг январида асосий таркибда дебют қилган ва 2023 йилнинг сентябрида "Ипсвич"га қўшилган.
Туанзебе "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти давомида ижара асосида "Астон Вилла, "Наполи" ва "Сток Сити" жамоаларида ўйнаган. У ўтган ой эркин агент сифатида "Бёрнли"га ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар