

"Агар "Юнайтед" вакиллари келиб, менга қайтишни таклиф қилишса: "Ҳа, мен "Манчестер" сафида текинга бўлса ҳам ўйнашга розиман", дердим. Албатта, хазиллашмаяпман, мен чиндан шундай қилардим.
Бироқ мен ҳозирги клубимни ҳам ҳурмат қиламан. Мен стабиль ўйин кўрсатяпман ва мақсадим – "Лос-Анжелес Гэлакси" билан чемпионатда ғолиб чиқиш.
Келажакда ҳар нарса бўлиши мумкин, лекин ҳозир бор эътиборим "Лос-Анжелес"да, – дейди ҳужумчи.
Чичарито 2010 — 2015 йиллар оралиғида "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.



