Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди
10 фев 15:57
Янгиликлар
Олдинда плей-офф ўйинлари бор, жумладан 16 та жамоа ўтиш босқичида куч синашиб, 1/8 финалга йўлланма учун кураш олиб боради. Умумий босқичда энг яхши натижа кўрсатган 8 та жамоа аллақачон 1/8 финалга чиқиб бўлган.
Шу орада УЕФА Чемпионлар Лигаси финали учун мўлжалланган тўпни тақдим этди.
Тўп Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.




2025/2026 йилги мавсум финали Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади. "Қулоқли" соврин учун жанг шанба куни, 30 май санасида ўтказилади.
Амалдаги ғолиб ПСЖ ҳисобланади. Парижликлар финалда "Интер"га ҳеч қандай имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар