"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи

Alisher Ostonov
19 окт 2025
Лондоннинг "Челси" клуби аргентиналик 23 ёшли ҳужумчи Хоакин Паничелли билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Паничелли Франциянинг "Страсбур" жамоасида ўйнайди. Иккала клуб ҳам битта BlueCo компаниясига тегишли. Манбаларга кўра, бу "аристократлар"га ўзларини қизиқтирган ҳужумчи билан шартнома тузишга ёрдам бериши мумкин.

Паничелли "Страсбур"га 2025 йилда Испаниянинг "Алавес" клубидан ўтган эди. Аргентиналик футболчи Лига 1да 8та ўйинда 7та гол урган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: CaughtOffside