"Бёрнли" футболчилари болаларни қутқариб қолишди (ФОТО)
11 мар 2018 14:29
Янгиликлар
"Бёрнли" футболчилари болаларни қутқариб қолишди (ФОТО)
"Вест Хэм" ҳамда "Бёрнли" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 30-тур учрашувида лондонлик мухлислар стадионда оммавий тартибсизликлар келтириб чиқаришди.
"Бёрнли" футболчилари 66-дақиқада ҳисобни очишди ва шундан сўнг майдонга мухлис тушиб кетди, "Вест Хэм" футболчиси Марк Нобл эса ишқибозни ҳамманинг кўз ўнгида калтаклади.
Буни кўрган мухлислар оммавий тартибсизликлар келтириб чиқаришди, "болғали жангчилар" ишқибозлари майдонга тушиб, клуб раҳбарлари ўтирадиган жойга йўл олишди ва истеъфо талаб қилишди.

"Бёрнли" футболчилари эса болалар тиқилинчда қолиб кетмасликлари учун уларни захира ўриндиғига ўтирғизишди.

"Вест Хэм" - "Бёрнли" учрашуви 0:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар