

"TEAMtalk" маълумотига кўра, футболчини АПЛга қайтаришни Лондон жамоаси бош мураббийи Нуну Эшпириту Сантунинг ўзи истамоқда. Улар бунга қадар "Порту" ва "Вулверхэмптон"да бирга ишлашган.
"Вест Хэм" айни дамда АПЛ турнир жадвали 18-поғонасида бормоқда.
Невеш ушбу мавсумда чемпионатнинг 9 ўйинида майдонга тушиб, 4 гол урди. Бунга қадар у 2017-2023 йилларда АПЛда "Вулверхэмптон" таркибида ўйнаган.



