UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   1 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  35 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  1 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари "Бухоро" клуби янги раҳбариятига қарздорликини ёпиш вазифаси қўйди Янгиликлар

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари "Бухоро" клуби янги раҳбариятига қарздорликини ёпиш вазифаси қўйди

Теглар :  Бухоро
Бир неча кун олдин, “Бухоро” клубида раҳбарият алмашгани ҳақида хабар берган эдик.

Жамоада жиддий ўзгаришлар давом этмоқда. Бизгача келган маълумотларга қараганда, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов вилоят бош жамоаси раҳбариятига жамоани янги босқичга олиб чиқишни тайинлаган.

Бухоро вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Шахриёров эса клуб янги раҳбарияти олдига 3-4 кун давомида йиғилиб қолган қарздоликларни ёпиш ва бундан ташқари бир қатор вазифаларни қўйган.

Жамоага янги бош мураббий сифатида Даврон Файзиев тайинланиши кутилмоқда. Файзиев билан оғзаки келишувга эришилган ва унга жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Шунингдек, 2018 йилда “Навбаҳор” жамоасида клуб директори вазифасида фаолият олиб борган Расул Акрамов “Бухоро” клубининг раҳбар лавозимларидан бирига келиши кутилмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика