

МТЖ собиқ футболчиси Виталий Денисов қуръа маросимидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
- 5 декабрь куни Вашингтонда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Терма жамоамизга кимлар рақиб бўлишини истардингиз?
- Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми, билмадим, яна кимлар бор, Германия, Италия. Нима бўлганда ҳам, шунчаки иштирок этиш учун ҳаракат бўлмаслиги керак. Ҳеч бўлмаганда, вазифани бажаришни, яъни гуруҳдан чиқишимизни хоҳлайман. У ёғини кейин кўрамиз.
Эслатиб ўтамиз, маросим бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.



