UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  0 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  13 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  4 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  5 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  34 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  17 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22

ПФЛ "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Бухоро" ареналарини Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин Янгиликлар

ПФЛ "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Бухоро" ареналарини Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин

Архив билан ишлашни афзал билувчилар 2020 ҳамда 2025 йилги мавсумлар оралиғида профессионал клублар тўп тепувчи майдонлардаги ўзгаришлар билан танишиб чиқиши мумкин.

"Бугунга келиб Ўзбекистонда 17 та профессионал клуб мавжуд бўлиб, улар орасидан 16 таси ўз майдонини қайта таъмирдан чиқарди. Бироқ таъмирдан кейин ҳам майса парваришига жиддий муносабатда бўла олмаётган клублар мавжуд. 

5 та клуб мавсумга янги майса билан кириб келиши кутилмоқда: "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Арал" (эҳтимолий). Тошкентдаги 2 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 

"Бунёдкор" катта талафотдан кейин янги майса экди, "Насаф" эса асосий майдон чими ўрнига янгисини тайёрлаш ишлари билан банд. Нукусдаги стадион эса 2026 йилда фойдаланишга топширилади. Мазкур стадионга Урганчдаги каби талаб қўйилган ва унинг қурилиш ишлари Лига томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.  

6 та клуб жорий мавсумда рақиблари учун яхши майдон таклиф қила олди: "Андижон", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Динамо", "Қизилқум", "Сурхон". Лига мазкур клубларнинг майса парвариши борасидаги меҳнатларини қадрлайди. Эндиликда улар қишки мавсумда ҳам парваришни давом эттиришлари ва мазкур масалада "Бунёдкор" стадиони тажрибасини ўрганишлари тавсия этилади. Қишдаги асосий масала ҳаво ҳарорати +10 даражадан пастга тушиб кетганида бошланади. Айниқса, қор ёғиши олдидан майдон устига махсус ёпинчиқ тўшалиши муҳим аҳамият касб этади. 

5 клуб юзасидан хавотирлар мавжуд 

Яна 5 та клубда эса муаммолар мавжуд: "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал", "Бухоро". Воқеалар ривожи шундай давом этса, Лига мазкур ареналарни Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин. 

Водийда 3 та яхши майдон бор эканлигидан келиб чиқилса, "Навбаҳор" вазиятни ўнглаши ёки Андижон, Фарғона, Қўқондаги стадионлардан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиши лозим. "Машъал" эса Ғузордаги стадион тажрибасини ўрганмоқда. Бироқ бунда дренаж ва суғориш тизими масаласи клуб билан муҳокама қилинади. "Сўғдиёна" Жиззах ёки Зоминдаги стадионларда ўзгаришларни амалга оширишга тайёр. Бироқ Лига клубга майса парвариши масаласини қайта кўриб чиқишни тавсия этади. 2 йил ичида "Сўғдиёна" майдони ҳолати қандай ўзгаргани ўрганилиши лозим. Термиз ва Самарқанд шаҳарларидаги майдонлар ҳолати билан солиштирганда, Жиззахдаги ўйингоҳ муаммолари яққол кўринади.

ОКМК ўйингоҳи масаласи эса Лига учун кутилмаган ҳолат бўлди. Майдон таъмирига тўлиқ 2 йил ўтмай туриб, унинг ҳолати салбий томонга кескин ўзгарди. Мазкур масала қайта ўрганиб чиқилиши шарт. Майдон устида футболдан бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиши давом эттирилса, у табиийки, Суперлига учрашувини ўтказиш учун яроқсиз майдонга айланиб қолади. 

Бухородаги академия стадиони Суперлига ўйинлари учун қайта очилди. Бу йўлда стадионга талаб бўйича прожекторлар ўрнатилди. Афсуски, прожекторлар ўрнатилгунига қадар майса ўз сифатини йўқотиб улгурди. Бунга асосий сабаб — вилоятда майдон парвариши учун махсус техниканинг мавжуд эмаслиги (Лига икки йил аввал буни қайд этган). Айни вақтда майдон чими қандай мосламаларда ўрилаётгани ва бунинг оқибатлари юзасидан клуб ҳамда вилоят футбол ассоциацияси хабардор қилинган. Ҳолат ўнгланмаса, клуб 2026 йилги мавсумни қўшни Навоийда ўтказиши ҳақиқатга яқин", – дейилади Лига хабарида.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика