"Бухоро": Ниҳоят бухоролик мухлислар пешқадам
17 июн 2017 16:06
Янгиликлар
"Бухоро": Ниҳоят бухоролик мухлислар пешқадам
2017 йилги мавсумда афсус-ки, бухороликлар “чемпионлик”ни қўлдан чиқаришмоқда. Ортда қолган 12 турда бухоролик мухлислар тур якуни бўйича пешқадамлик қилишмади. Мана ниҳоят 13-турга келиб бухороликлар турда пешқадам бўлишди.
13-турда ўтказилган 8 та учрашувда жами бўлиб стадионларга 32399 нафар мухлис ташриф буюрди. Ушбу кўрсатгичнинг 38,5% ни “Бухоро”-“Локомотив” учрашувига ташриф буюрган мухлислар ташкил қилади. Ушбу учрашувни ПФЛ расмий сайти берган маълумотга кўра 12458 нафар мухлис бевосита стадиондан туриб томоша қилган. Бу эса 13-турнинг энг яхши кўрсатгичи саналади.
Энг паст кўрсатгич “Обод”-“Металлург” учрашувида кузатилди. Бу учрашувни томоша қилиш учун стадионга бор-ёўғи 253 нафар мухлис ташриф буюрган.
Қуйида 13-турда ҳар бир учрашувда стадионларга ташриф буюрган мухлислар сонини тақдим этамиз:
1. «Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:2. 12458 томошабин.
2. «Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак) – 2:0. 7618 томошабин.
3. «Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши) – 1:2. 4112 томошабин.
4. «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:0. 2707 томошабин.
5. «Бунедкор» (Ташкент) – «Коканд-1912» (Коканд) – 2:1. 1912 томошабин.
6. «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Навбаҳор» (Наманган) – 2:1. 1711 томошабин.
7. «Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:3. 1628 томошабин.
8. «Обод» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) – 1:4. 253 томошабин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар